Ўзбекистон Исроил биан авиақатновларни тўхтатгани йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси маълум қилди.

“Ҳозирги кунга қадар Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиарейслар бекор қилингани йўқ. Кетиш истагидагилар бемалол авиачипта олиб учишлари мумкин. Ўзгаришлар тўғрисида хабар берилади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларидан яқинлари, дўстлари ёки танишлари йўқолгани, яралангани ва бошқа маълумотлар ҳақида элчихона консуллик бўлимини ўз вақтида хабардор қилиш сўралган. Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун телефон: +972 54 485 1397
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган ватандошларга мурожаат қилганди. Унда Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш, хавфсиз жойларда бўлиш ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилинган.
7-октябр куни кечқурун HAMAS Исроилга янги ракета ҳужумларини уюштирди. Оқибатда ўнга яқин одам жароҳат олди. Ракета бўлаклари Тель-Авивдаги уйларга қулаган.
Изоҳ (0)