Ўзбекистондаги янгиликлар сайти бўлган “Repost.uz” журналистига таҳдид қилинди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Унга кўра, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди “Repost.uz” журналисти Violetта Мустафина билан боғлиқ вазиятдан хавотирланмоқда. Журналистнинг блогер Амирхон Шамсиддиновдан олган таҳдидлари ва ҳақоратлари, шунингдек, унинг шахсий фотосуратларини ҳақоратли шарҳлар билан тарқатиш мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳаракатлардир.
Қайд этилишича, зўравонлик ва ҳурматсизликнинг бундай кўринишлари қатъий қонуний жавобгарликка тортилиши керак. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ўзбекистонда матбуот эркинлиги ва журналистларнинг хавфсизлиги кафолатланиши кераклигини таъкидламоқда.
“Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ушбу вазиятни кузатиб боради ва журналистларнинг сўз эркинлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом этади”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)