Ўзбекистонда 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар оқибатида 287 нафар инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақда ФВВ академиясида ўтган илмий-амалий анжуманда маълум қилинди.
Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар 131 тани ташкил этган. Оқибатда 287 нафар инсон ҳалок бўлган, 297 нафари жабрланган.
Шундан табиий хусусиятдагилари 55 тани, ҳалок бўлганлар 127 нафарни, жароҳат олганлар 88 нафарни ташкил этган. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилнинг ўтган етти ойда 4 772 та ЙТҲ қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди. Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбитдин Бурхоновга кўра, ушбу ЙТҲлар оқибатида 1 115 киши ҳалок бўлган, 4 минг 564 нафари турли тан жароҳатлари олган.
Шунингдек, мамлакатда 2022 йил бошидан буён ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 90 дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Бунинг оқибатида 146 киши вафот этган, яна 50 нафар фуқаро жабрланган.
Изоҳ (0)