Фарғона шаҳрида жойлашган караоке кафесида юз берган ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 29 июль куни соат 11:39 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қаватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи 11:44 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:48 қуршаб олинган ва соат 11:56 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Ўзбекистон президентининг топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.
Ёнғин ҳолатлари
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги ресторанда 9 май куни ёнғин содир бўлгани, Самарқанддаги газ корхонасида портлаш юз бергани маълум қилинганди. 2022 йил декабрда эса Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши, Намангандаги хонадонда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)