Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 28 сентябрь, пайшанба куни давом эттирилмоқда.
Бугунги дастурдан ўрин олган спорт гимнастикаси бўйича беллашувлар бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Ҳумоюн Исломов эркин машқ, Оксана Чусовитина эса таяниб сакраш дастурида финал баҳсида иштирок этди.
Ҳар икки спортчи ўз дастурларини тўртинчи ўринда якунлади. Исломовнинг чиқиши ҳакамлар томонидан 14.133 балл билан баҳоланган бўлса, Чусовитина 13.383 балл жамғарди.
Изоҳ (0)