Испания суди “Барселона”ни “Негрейра иши” бўйича айбдор деб топди.
El Debate нашрининг маълумот беришича, ишни олиб бораётган Барселона тергов суди раҳбари Хоакин Агирре “Барселона” Испания футбол федерацияси (RFEF) ҳакамлар қўмитаси вице-президенти Энрикес Негрейрага пул ўтказганлик масалаларини кўриб чиққан.
Суд қарорига кўра, Негрейрадан ташқари унинг ўғли ҳамда Каталония клубининг собиқ президентлари Хосеп Бартомеу ва Сандро Роселлар айбдор деб топилган. Испания судларида ҳеч бир мансабдор ўз вазифасини бажарганлиги учун қўшимча ҳақ олмаслиги белгиланган.
“Негрейра иши”да нималар бўлаётгани ҳақида қисқача: жорий йилнинг февраль ойида “Барселона” 3 йил давомида Испания футбол федерацияси (RFEF) ҳакамлар қўмитаси вице-президенти Энрикес Негрейрага пул тўлаб келгани аниқланган. Каталон клубининг ўзи Негрейрага ҳакамлар бўйича ҳисоботлар учун пул тўлаганини тасдиқлаган.
Қайд этилишича, Негрейра 2001 йилдан бери каталон клубидан камида 7,3 миллион евро пул олган, аммо суд фақат охирги ўн йилликдаги ўтказмалар бўйича иш олиб борган.
Изоҳ (0)