Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 26 сентябрь, сешанба куни давом эттирилмоқда.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари битта олтин, битта кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқди.
-100 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Музаффарбек Тўрабоев чемпионликни қўлга киритди. Тўрабоев қизиқарли кечган финал баҳсида мўғулистонлик Гончигсурен Батхуягни мағлубиятга учратди.
-90 кг вазн тоифаси финалида Давлат Бобонов қирғизистонлик Ерлан Шеровга имкониятни бой берди ва кумуш медал билан чекланди.
Энг оғир вазн тоифасида иштирок этган Алишер Юсупов ҳам Осиё ўйинлари совриндорлари қаторидан жой олди. Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Хёга Ота устидан ғалаба қозониб, Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медални тақдим қилди.
Шунингдек, Ирисхон Қурбонбоева -78 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди. Қурбонбоева учинчи ўрин учун баҳсда мўғулистонлик Хуслен Отгонбаярни мағлуб этди.
Изоҳ (0)