Тошкентнинг айрим ҳудудларида 15 сентябрь куни электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани — “Гулбоғ” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Миробод тумани — “Истиқлолобод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида бугун, 15 сентябрь куни Олмазор туманининг “Хислат” маҳалласида 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг уч вилоятида 1 миллиард сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)