“Толибон” Афғонистоннинг Ғор вилоятида ишлаётган ёрдам ташкилотининг 18 нафар ходимини ҳибсга олди, улар орасида аёллар ҳам бор. Бу ҳақда “Дарё”нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.
Ғордаги маҳаллий манбаларнинг айтишича, 14 сентябрь куни “Толибон” разведкачилари “Халқаро ёрдам қўмитаси” (IAM) офисига бостириб кириб, ташкилотнинг 15 нафар ходимини ҳибсга олган, улардан 6 нафари — аёллар.
Икки ҳафта олдин ушбу ташкилотда ишловчи Америка фуқароси — Жуди исмли ходим икки нафар афғонистонлик ҳамкасби билан бирга ҳибсга олиниб, Кобулга олиб кетилган. Улар бу вақтда давомида сўроқ қилинган.
“Толибон” ҳибсга олиш сабабларини ҳам, тергов натижаларини ҳам эълон қилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, баҳорда “Толибон” аёлларга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги идораларида ишлашни тақиқлаганди. 2022 йил декабрь ойида “Толибон” аёлларга нодавлат ташкилотларда ишлашни тақиқлаган. Оммавий халқаро норозиликлардан сўнг, ҳеч бўлмаганда соғлиқни сақлаш соҳасида тақиқ енгиллаштирилди.
Изоҳ (0)