Тошкент вилоятидаги туманларнинг бирида аёл эҳтиётсизлик оқибатида чиқиндиларни ёқаётган вақтида ўзини ҳам ёқиб юборди.
Маълум бўлишича, аёл ахлат уюми устига яхшироқ ёниши учун бензин қуйган. Бирдан кўтарилган аланган унинг устидаги кийимларга ўтиб кетган. Воқеа вилоятдаги туманларнинг бирида содир бўлган. Аёл ёнаётган кийимларни ечгунига қадар танасининг 75 фоизи куйиб кетган. Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳозирда унинг аҳволи оғир.
“Бемор эҳтиётсизлик натижасида олов ёққан ва танасининг 75 фоизи куйган: 1, 2, 3-куйиш жароҳатини олган. Унинг оёқ-қўллари, қорин, кўкрак соҳалари 2-3-даража куйган. Ҳозирда беморнинг аҳволи оғир. Биз тезкор равишда биринчи ёрдам кўрсатдик. Барча керакли текширувдан ўтказдик. Бемор ўз ҳушида”, — дейди шифокор.
Изоҳ (0)