Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 3,2 магнитудали зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, эпицентри Шаҳрисабз тумани бўлган ер силкиниши магнитудаси 3,2, чуқурлиги 15 километр бўлган. Зилзила 12 сентябрь куни соат 21:14 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 312 км жануби-ғарбда.
Изоҳ (0)