Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Пол Погба дисквалификация қилинди.
Аввалроқ, франциялик футболчининг тестостерон учун топширган допинг-тести ижобий чиққани хабар қилинганди.
Италия миллий антидопинг трибунали Погбанинг дисквалификация қилинганини маълум қилди.
“Антидопинг трибунали эҳтиёт чораси сифатида спортчи Пол Погбани дисквалификация қилади. Футболчининг топширган тестидан келиб чиқиши эндоген бўлмаган тестостерон метаболитлари топилган”, — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)