Марокашда 9 сентябрь куни 6,8 магнитудали кучли зилзила оқибатида қурбонлар сони 2100 кишидан ошди.
Аввалроқ, “Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга тегишли Pestana CR7 Marrakech меҳмонхонаси зилзила қурбонлари учун бошпанага айлантиргани хабар қилинганди.
Бироқ меҳмонхона раҳбарияти бу хабарларни рад этди.
“Бу ёлғон маълумот. Ҳозирда бизда дам олаётган мижозларнинг барчаси одатий режимда буюртма буюртма берган”, — дейди меҳмонхона ходими.
Маълумот учун, Қирол Муҳаммад VI зилзиладан жабрланганлар хотирасига Марокашда уч кунлик миллий мотам эълон қилди.
Изоҳ (0)