Тожикистон мамлакат ҳудудига Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлган давлатлар, жумладан, Қозоғистондан эски автомобилларни олиб киришга тақиқ жорий қилмоқда. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
“КазСтандард” матбуот хизматига кўра, чекловлар 2013 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларга тегишли.
“Тожикистон ҳаво ифлосланиши, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказишда асосий манба бўлган эски автомобилларни мамлакатга олиб кирилишининг олдини олишга қаратилган фармон тайёрлади”, — дейди “КазСтандард”.
Таъкидланишича, қарор эски автомобиллардан чиқинди (аккумуляторлар, шиналар, кондиционерлар) миқдорини сезиларли даражада камайтиришни ҳам назарда тутади. Фармон 2024 йил 1 январдан кучга киради.
Изоҳ (0)