Австралиянинг Сидней шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 10 сентябрь тонгида UFC 293 мусобақаси ўтказилди.
Мусобақанинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони, нигериялик Исраэл Адесанья ҳамда америкалик даъвогар Шон Стрикленд ўртасида кечди. 5 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан 49:46, 49:46, 49:46 ҳисобида Стрикленд ғалаба қозониб, ўрта вазн чемпионига айланди.
UFC президенти Дана Уайт ушбу жанг ҳақида фикр билдираркан, Шон Стрикленд ва Исраэл Адесанья ўртасида дарҳол реванш жанги ўтказишни таклиф қилди:
“Реванш жанги ҳақида ўйлаяпмиз, бу жуда қизиқ бўлади. Бундай жанглар керак. Бироқ, жавоблар қанақа бўлишини билмайман. Барчаси Исраэлга боғлиқ”, — дейди UFC раҳбари.
Изоҳ (0)