Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди.
Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида 23 сентябрдан 8-октябрга қадар ХIX Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Мусобақа дастуридан бокс бўйича беллашувлар ҳам ўрин олган. Мазкур ўйинлар Париж Олимпиадасига лицензия бериши билан аҳамиятли ҳисобланади.
Ўзбекистон бокс федерацияси мусобақада қатнашадиган боксчилар номини маълум қилди.
Эркаклар:
-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Лазизбек Муллажонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов.
Аёллар:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова.
Изоҳ (0)