“Навоийуран” бош директори Жаҳонгир Ҳасанов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 сентябрь куни “Навоийуран” бош директори вазифасини бажариш тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Жамол Файзуллаев зиммасига юклатилди.
Жаҳонгир Ҳасанов 2022 йилдан буён “Навоийуран” давлат корхонаси бош директори лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг қайси ишга ўтганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)