Хитойнинг Xian Free Trade Port Construction and Operation Co.Ltd компанияси Ўзбекистондаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этмоқчи.
Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” ва Хитой компанияси вакили билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди. Томонлар логистика ва инфратузилма қурилиши соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой транспорт логистикаси соҳасида муҳим шериклар экани ва бу борадаги ҳамкорлик ривожланиш учун катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидланган. Томонлар, шунингдек, икки давлат ўртасида юк ташиш ҳажмини оширишдан манфаатдорлигини қайд этган.
Хитой томони Ўзбекистондаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдор эканини ва мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирган.
Икки томон ҳамкорлик истиқболларига ишонч билдирди ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Хитойнинг Xian Free Trade Port Construction and Operation Co.Ltd компанияси ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт логистикаси ва инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашади. Бу икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очади.
Xian Free Trade Port Construction and Operation Cо.Ltd. компанияси Хитойнинг йирик корхонаси бўлиб, эркин савдо портларини қуриш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган. У эркин савдо портлари доирасида инфратузилмани ривожлантириш, қуриш ва бошқариш билан шуғулланади, бу савдо, сармоя ва иқтисодий ривожланиш учун қулай шарт-шароитларни яратади.
Изоҳ (0)