Тошкентдаги “Имом ат-Термизий” жоме масжидига Яҳё Абдураҳмонов имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
Маълум қилинишича, 6 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов мазкур масжидга ташриф буюриб, намозхонларга янги имомни таништирди.
Яҳё домла Абдураҳмонов бунга қадар Олмазор туманидаги “Имом ал-Бухорий” масжиди имоми бўлиб ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, “Имом ат-Термизий” жоме масжидининг аввалги имоми Исҳоқжон Бегматов солиқлар ва кешбэк ҳақидаги чиқишлари ортидан лавозимидан олинганди.
Изоҳ (0)