• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Никоҳ тақиқланмади, уни мустаҳкамлаш учун тартибга солиняпти” — Алишер Қодиров

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, қабул қилинганди. Депутат Алишер Қодиров киритилаётган қўшимчалар жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинаётгани сабаб, бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан, хусусан, икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун, шунингдек, жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

    “Бу чекловлар билан жамиятимизнинг қадрли мезонларини ҳимоя қилишга умид қиляпмиз. Оила, аёл, аврат, никоҳ, фарзанд… ҳаммамиз учун, жуда қадрли мезонлар! Бугунги аҳволимизга қаранг! Ким қадрли мезонларимизни хавф факторларига айлантириб юборяпти!?

    Масалан, динимизда аёл кишининг юзи аврат эмас, лекин эътиқодни ниқоб қилиб, юзини тамоман ёпиб олган “мақсади номаълум”, бурқа кийиб олган эркаклар қўлга тушди, улар кимлар ва мақсадлари нима? Авратни ёпиб юриш шарт, лекин юзингни очиб юр, Яратган юзни аврат қилмадику? Жамият, қолаверса яқинларимизни хавфсизлиги учун бунга эътибор бермаслик мумкинми?”, — дейди депутат.

    Унинг таъкидлашича, никоҳ биринчи навбатда мажбурият. Никоҳ ўқитиб олиб, учта-тўртталаб фарзандни кўчага ташлаб кетаётган эркаклар кўпайиб кетди. Қонунчиликка киритилаётган қўшимчалар билан никоҳ тақиқланмади, уни мустаҳкамлаш учун тартибга солиняпти.

    “Давлатга кўринмайдиган, қонунга асосан ёрдам бериш мумкин бўлмаган беҳужжат аёллар, болалар кескин ортиб кетди, бу кетишда нима бўлади?! Никоҳ, оила, фарзанд шунчалар беқадр бўлдими? Никоҳ тақиқланмади, уни мустаҳкамлаш учун тартибга солиняпти: аввал рўйхатдан ўт, давлат ҳар бир фуқарони ҳисобини билиши керак!” — дейди Алишер Қодиров.

    У алимент тўламай юрадиган эркаклар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

    “Реклама биринчи бўлиб қорни очга таъсир қилганидек, битта оилани эплаш қўлидан келмаган 'қаҳрамонлар', динимизда белгиланган аниқ ва жуда оғир шартлар ва мажбуриятларга қарамай, бир калла қанд билан никоҳ ўқитиб олиб, ғўддайиб алиментдан қочиб юришибди. Бу никоҳга иснод, аёлни ҳўрлаш эмасми!? Фаросат ва диний билими борлар тушунадиган чекловни тақиқ деб бақираётганлар айнан шу ғўдайганлар бўлиб чиқса ҳайрон бўлмайман”, — деб қайд этди Алишер Қодиров.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати нега камситишларга жазо кучайиши кераклигини ҳам тушунтирди.

    “Эътиқод сабабли камситиш каби совет касалидан қутилаяпмиз, лекин миллий, этник, 'кўпчилик-озчилик' ниқобини кийиб олиб, қолганларни камситиш, оғзига уриш, провокация қилиш, йўқ жойда низо, адоват қўзғатишнинг мақсад-оқибатлари ҳақида соатлаб ёзиш мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун ҳуқуқий асос яратилмоқда. Осон бўладими ҳуқуқий баҳо? Албатта йўқ, лекин қараб турмоқчи эмасмиз. Амалиёт хато кўрсатса, тузатилади, таҳлиллар тўхтатилмайди”, — деди у.

    Алишер Қодировнинг билдиришича, Қонунчилик палатасида халқ, миллат, давлат, қадриятлар ҳақида қарорлар етмиш марта ўлчанади, бу муҳим қоида.

    “Албатта ёзиб, ҳаммасини тушунтириш қийин, айниқса ўжарлик билан кўзини очишни рад этаётганларга!  Лекин, бир нарсани аниқ айтаман, қонунлар ишланаётганида мутахассислар, соҳа билимдонлари билан маслаҳат қилинади. Сиз тушунмаяпсиз дегани, хато дегани эмас! Муаммоларни муҳокама қилишни ўрганишимиз керак.

    Гоҳида, ҳаммага ҳам ёқмайдиган, лекин ҳамма учун зарур қарорлар ҳам қабул қилинади, буни ҳаммага тушунтириб бўлмайди… Бир-биримизни асрашни ўрганмасак эл бўлолмаймиз”, — деди депутат.

    06.09.2023, 11:14   Изоҳ (2)   21484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 454355196@telegram.org / 06.09.2023, 13:01

      Ajoyib! Respect!

      Жавоб бериш
    2. 481051075@telegram.org / 06.09.2023, 11:38

      Bu qonuni muhokama qilishga sabab yo deb oylayman ,chunki buta hech qanaqa dinga zid keltiradigon amal bomayapti !hamma bemalol hijobida yururadi! Buta ko’proq’ sunnat amal qivoman deb nafsini tegolmaganlar uchun qonun tasdiqlandi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда саккиз ойда 390 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    06.09.2023, 11:02

    Тошкент метроси йўналишларида қатнов интервали тиғиз вақтларда қисқартирилди

    06.09.2023, 10:21

    Марказий банк тўлов хизматлари учун халқаро пул ўтказмаларининг чекланганига изоҳ берди

    06.09.2023, 10:14

    Тошкентнинг иккита тумани ҳудудида газ, биттасида эса электр таъминоти вақтинча тўхтатилади 

    06.09.2023, 09:07

    Ўзбекистонда тиббиёт йўналишидаги талабалар қанча контракт тўлаши маълум бўлди

    06.09.2023, 08:56

    Сурхондарёда пахта режасини бажарган фермерга Cobalt автомобили совға қилинди

    05.09.2023, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.