• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда ҳокимдан адолат талаб қилган директор ҳокимлик босими сабаб қамалдими? 

    Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов йиғилишида ундан адолат талаб қилиб, ўзига нисбатан ноҳақлик бўлганини айтган мактаб директори йиғилишдан олиб чиқиб кетилиб, қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди. Ижтимоий тармоқларда директорнинг қамалишига ҳокимликнинг босими сабаб бўлгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

    Судьялар олий кенгаши тармоқларда тарқалаётган хабарлар бўйича баёнот берди. Унга кўра, бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги мактаб директори У.Турсуновага боғлиқ вазият муҳокама қилиниб, унинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбланиб, жавобгарликка тортилиши маҳаллий ҳокимликнинг судга босими остида содир бўлганига оид фикрлар билдирилмоқда. 

    “Судьялар олий кенгаши ҳолат ўрганилганлигини ва  мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилишида судьяларга нисбатан босим ёки суд ишларига аралашишга йўл қўйилмаганлигини маълум қилади”, — дейилади хабарда. 

    Қайд этилишича, У.Турсуновага нисбатан маъмурий  иш унинг шикоятига асосан вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, ўзгаришсиз қолдирилган. Маъмурий иш материаллари Олий суд кассация инстанциясида кўрилиши натижасида қуйи суд қарорлари ўзгартирилиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси 7 суткага келтирилган. 

    Кассация инстанцияси қарорига нисбатан (7 август ҳолатига) шикоят келиб тушмаган.

    Тармоқларда тарқалган видеода Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги мактаб директори Умида Турсунова билан тортишгани акс этган.

    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбар Муродбек Давлатовнинг “Дарё”га билдиришича, тортишув 26 июль куни Сариосиё туманидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Вилоят ҳокими Умида Турсуновага лавозимидан олинганини айтгач, директор “менинг нима айбим бор?” деб сўрайди. “Эплолмаганинг учун, бутун дунёга шарманда қилганинг учун”, дея жавоб берган вилоят ҳокими.

    Фото: Видеодан кадр
    У ерда нима бўлганини сиз қаердан биласиз? “Муҳитни буздинг”, дейсиз, нима муҳит бузилган у ерда? Мактабнинг томорқасигача сотиб юборишяпти, шунча ёзганимизга индамайлик деб... Аҳволни ўрганадиган одам йўқ, буларнинг ҳаммасининг тили бир, — дейди Умида Турсунова вилоят ҳокимининг даккиси ноўрин эканини таъкидлар экан.
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Воқеа давомида мактаб директори “Вилоят ҳокимига тўғри маълумот киритилиши керак. Йўқот, йўқот, йўқот, нима қиляпман мен? Сенлар мактабда хоҳлаган ишингни қилдинг, ҳеч ким ҳеч нарса қилмади-ку?! Менга чора кўриладими? Нимага ташқарига чиқаман? Мана шу ерда туриб охиригача эшитаман, президентга айтадиган гапим бор. Оца, мени Ўзбекистон олдига олиб чиқиб, отиб ташласин”, — дейди. Шундан сўнг директор ички ишлар органи ходимлари томонидан мажлислар залидан олиб чиқиб кетилган.

    Фото: Видеодан кадр

    Мажлислар залини тарк этаётган Умида Турсунова вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга қарата “Ҳайф сиздай вилоят ҳокимига”, дейди.

    Муродбек Давлатовнинг қўшимча қилишича, Умида Турсунова дастлаб ўқитувчиларга қўпол муомаласи сабаб жамоатчилик назарига тушган. Шунингдек, у мактабга мурожаатни ўрганишга борган журналистларнинг камерасига шикаст етказган.

    07.08.2023, 20:02   Изоҳ (0)   40893
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳоким қонун олдида жавоб бериши керак” — фаоллар Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори ўртасидаги тортишув ҳақида

    03.08.2023, 23:45

    Ҳилола Умарова Сурхондарёда ҳокимдан адолат талаб қилгани учун қамалган мактаб директори билан телефонда гаплашди (видео)

    04.08.2023, 00:52

    Жамоатчилик саволи: Мактаб директорини ишдан бўшатган ва қаматган Сурхондарё ҳокимига чора кўриладими?

    04.08.2023, 10:17

    Сурхондарёда ҳокимдан адолат талаб қилган директорнинг қамалиш сабаби маълум бўлди 

    04.08.2023, 20:20

    Қашқадарёдаги мактабда “ремонт” учун пул йиғилаётгани айтилди 

    07.08.2023, 19:30

    OLX’да UzAuto Motors автомобиллари учун шартномалар сотилмоқда. Компания вакили аҳолини алданишдан огоҳлантирди 

    07.08.2023, 18:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.