Навоий вилояти Конимех туманида ҳоким Руслан Рўзиев ўзига ўзи жарима жазоси тайинлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Конимех туман ҳокимлиги тармоқларда тарқалган хабарга муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу ахборот асоссиз бўлиб, жарима тайинлаш бўйича бирор ҳужжат қабул қилинмаган. Шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ушбу турдаги асоссиз ахборотларга ишонмаслик сўралган. Тармоқларда тарқалган хабарда ҳоким ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани ва хизмат вазифаларига лоқайдлик билан қарагани қайд этилганди.
Изоҳ (0)