Божхона қўмитасида Божхона расмийлаштируви маркази барпо этилди. 29 август куни президент Шавкат Мирзиёев ушбу мажмуани бориб кўрди.
Президент Божхона расмийлаштируви маркази билан танишар экан, тизим коррупциядан ҳоли бўлиши зарурлигини айтди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
“Биринчи тармоқ божхона коррупциядан ҳоли ҳудуд бўлади. Мен ойлик, уй, шароит ва болаларингни ўқиш билан таъминлайман. Фақат ўғрилик қилмасаларинг, шунга муносиб бўлсаларинг бўлди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Маълум қилинишича, марказ амалдаги захирага нисбатан ўн баробар катта ҳажмли замонавий серверлар, компьютер ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган. Бу алоқа каналлари тезлигини 5 баробарга ошириш ва расмийлаштирув вақтини 2 баробарга қисқартиришни таъминлайди.
Изоҳ (0)