Америка Қўшма Штатлари ядро қуролига эга бўлган барча давлатларни ядро синовларига мораторий эълон қилишга чақирди.
Мораторий эълон қилган давлатларни эса бу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақиради, деди АҚШ давлат котибининг қурол назорати бўйича ўринбосари Бонни Женкинс БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида.
“Биз биринчи бўлиб 1996 йил сентябрида Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолаган эдик. Ўшандан бери АҚШ ядровий синовларга тўлиқ мораторийни сақлаб келмоқда. Ва АҚШ ядро қуролига эга бўлган барча давлатларни бундай мораторийни эълон қилишга ёки сақлаб қолишга чақиради”, — деди Женкинс.
Аввалроқ Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтонни КХДРга қарши ядро урушига тайёргарлик кўраётганликда ва Корея яриморолидаги вазиятни атай кескинлаштиришда айблаганди.
Изоҳ (0)