• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Афғонлар буни тушунмади” — “Ўзбекнефтгаз” раиси “Толибон” сифатсиз деб қайтарган маҳсулот аслида юқори сифатли эканини айтди

    Август ойи бошида “Афғонистон ҳукумати сифати пастлиги сабаб 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди”, деган мазмундаги хабарлар тарқалган. 25–26 август кунлари Қашқадарё вилоятига уюштирилган пресс-турда “Ўзбекнефтгаз” раиси Баҳодир Сиддиқов мазкур хабар нотўғри талқин қилинганини тушунтирди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

    Баҳодир Сиддиқов

    Баҳодир Сиддиқовнинг айтишича, маҳсулот сифати пастлиги учун эмас, балки унинг стандарти Афғонистонда йўқлиги учун қайтарилган.

    “Афғонистон Ўзбекистон нефтини сифатсиз бўлгани учун қайтарибди, деган хабар тарқалди. Бу нотўғри маълумот. Чунки биз Афғонистонга нефть юбормаганмиз. Айримлар Афғонистонни бензинини қайтариб олиб келиб, заправкаларда сифатсиз бензин сотаётганимизни айтмоқда. Бу ҳам нотўғри маълумот. Биз Афғонистондан қайтиб келган маҳсулотни ҳеч қаерга олиб борганимиз йўқ. У контейнерида турибди. Уни бошқа жойга олиб бориб ёки сотади. Бу дизел GTL заводида чиққан, янги маҳсулот. Унинг стандарти Афғонистонда йўқ. Шунинг учун улар буни тушунмади”,— деди компания раҳбари.

    Баҳодир Сиддиқов янги дизел сувга ўхшашини кўрсатиб, унинг сифати оддий дизелникидан анча юқори эканини таъкидлади.

    Бу янги маҳсулот Афғонистон бозорига кириб бориши керак эди. Афсуски, биринчи партияни қайтариб юборишди. Лекин бу жараён. Ҳар бир бозорга кириб бориш осон бўлмайди. Ишончим комил, бу ерда нафақат Афғонистон ҳукумати, балки бизни у бозорга кириб боришимизни истамайдиган одамлар жуда кўп. Чунки Афғонистоннинг бозори жуда яхши бозор. Бу маҳсулотнинг сифатли эканини исботлаш учун айтаманки, Эстонияга ўтган ойда худди шу дизелдан 1000 тонна сотдик. Улар “премия”си билан олишди ва 10 000 тоннага буюртма беришди. Ҳозирги кунда 10 000 тонна маҳсулотни ортяпмиз. Бундан ташқари, ҳукуматлараро келишувлар бор. Ўрта коридор орқали маҳсулотимизни Европага етказиб бериш йўлини қидираётганимизда грузияликлар: “Бу зўр маҳсулот, бизга 33 000 тонна беринглар, мана шартнома ва пул”, деди. Бу маҳсулотнинг сифатига ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак, — деди у.

    Маълум қилинишича, 2022 йилда мазкур дизелдан Тожикистонга 12 000 тонна сотилган. Ҳозир яна 5 000 тонна буюртма қилинган.

    “Сизларга кафолат бериб айтаманки, улар бу маҳсулотни сифати ёмон бўлганидан қайтариб юбормаган. Бу ерда бошқа сабаблар бор деб ўйлайман. Чунки маҳсулотимиз “Евро–6” стандартларига жавоб беради. Афғонистон бозорига биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам кирамиз. Сабаби у бизга яқин бозор. Рақобатчиларимиз эса Афғонистондан анча узоқда. Бизнинг маҳсулот сифат жиҳатдан уларнинг маҳсулотидан яхши. Афғонистоннинг стандарт агентлиги раҳбари ўтган ойда Ўзбекистонга келиб кетди. Биз уларга заводимизни, сертификатларимиз ва миллий стандартларимизни кўрсатдик. Улар бизга: “барча изланишларингни беринглар, балки уни ўзимизда ҳам татбиқ қилармиз”, дейишди. У иш кетяпти. Лекин менинг шахсий фикримча, дизелни қайтариб юбориши Афғонистон тарафнинг ўз фикри эмас. Бошқа омиллар ҳам бор. Ўйлайманки, рақобатбардош маҳсулот чиқара олганмиз. Ва у бозорга барибир кириб боради”, — деди Баҳодир Сиддиқов.

    Аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” Афғонистон 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборгани ҳақидаги хабарлар асоссизлигини маълум қилганди.

    28.08.2023, 22:11   Изоҳ (1)   25054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 13101962f@gmail.com / 28.08.2023, 23:52

      Харидорга юк жўнатишдан аввал юкни келишиш,намуна юбориш,тасдиқ олгандан кейин юбориш керак эди шекилли? Юк Афғонистонга бориб-қайтганда давлатни миллион-миллион пули заволга учиб кетди,бунинг учун кимдир жазоланиши керак, булар эмас уятмай яна ўзларини оқлаб чиқишмоқда. Хўп сифати зўр махсулот бўлса нима учун уларни стандарти йўқлигини ўрганишмаган,менимча буларга кимдир жазоланиши керак!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистон 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборгани ҳақидаги хабарлар асоссиз — “Ўзбекнефтгаз”

    07.08.2023, 10:56

    “Бугунги селектор барча педагоглар учун катта байрам ва катта масъулият” — Ҳилола Умарова

    28.08.2023, 22:04

    Шавкат Мирзиёев мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчиларга мурожаат қилди

    28.08.2023, 19:53

    Москвага учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

    28.08.2023, 19:44

    “Сувни ичволинг, ҳаяжонланманг”. Президент мактаб директори билан суҳбатлашди (видео)

    28.08.2023, 19:20

    Президент мактаб таълими қамровини янада ошириш юзасидан мутасаддиларга қатор топшириқлар берди

    28.08.2023, 19:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.