Москвага учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Россиянинг Азур Air авиакомпаниясининг Пхукет-Москва йўналиши бўйича ЗФ4002 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 18:50 да Тошкент аеропортига қўнган.
Маълум қилинишича, йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж захира аеродромга ўтишга қарор қилди. Аеропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Изоҳ (0)