Андижон вилоятида 27 август куни соат 03:11 да зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Эпицентри Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида бўлган ер силкиниши магнитудаси 4 балл, чуқурлиги 15 километр бўлган.
Унинг сезилиш кучи
- Жалақудуқ туманида 3 балл,
- Қўргонтепа, Хўжаобод, Андижон туманларида 2-3 балл,
- Булоқбоши, Хонобод туманлари ва Андижон шаҳрида 2 баллни ташкил этди.
Бундан бир кун аввал Жиззах вилоятида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилганди.
Изоҳ (0)