“Барселона” дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан шартномани узайтирди.
Каталониялик немис посбони билан битимни 2028 йилга қадар узайтирди.
Тер Штеген 2014 йилдан буён “кўк-анорранглилар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Германиялик голкипер “Барселона” билан бирга 5 марта Испания чемпионлиги, 5 марта Испания Кубоги, 3 марта Испания Суперкубоги, бир мартадан Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати совринларини қўлга киритган.
Изоҳ (0)