Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилиувчи эркак ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлиги учун судланади. Америкалик икки йил давомида итининг юнгини олмаган ва етти йил уни сайрга ҳам олиб чиқмаган.
Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган фаоллар Пьер лақабли пудел итини биринчи марта кўрганларида жонивор оғирлиги тўрт килограммдан ортиқ бўлган юнг билан қопланганди. Ортиқча юнглар итнинг кўзларини тўсиб қўйганди ва унга эркин нафас олишга халақит бераётганди.
Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳайвонларга бўлган муносабат бўйича улар кўрган энг ёмон ҳолат. Фаоллар шикоят қилишганидан сўнг учта ветеринар Пьернинг юнгларини қисқартиришди. Бунинг учун уларга икки соат вақт керак бўлди.
Итни хотиржам қилиш учун унга тинчлантирувчи восита берилди. Жараёндан кейин у жуда хавотирда эди ва бир кун давомида ҳеч нарса емади.
Итнинг эгаси, Тhе Washington Post нашрининг ёзишича, Брайан Эдвардс исмли одам. У 30 август куни Нью-Жерси штатининг Патерсон шаҳридаги судланади. Брайан Эдвардс ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлиги учун катта миқдорда жарима тўлаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)