Туркиянинг биринчи бошқариладиган космик миссияси давомида олимлар коинот муҳитида генетика соҳасида тажрибалар олиб бориб, уларнинг самарадорлигини мониторинг қилади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Туркиянинг 100 йиллигига тўғри келадиган миссия давомида космонавт Туркиядаги университетлар ҳамда тадқиқот институтлари томонидан тайёрланган 13 хил тажрибани амалга ошириши керак бўлади.
Бундай тажрибалардан бири “Микрогравитация шароитида ўсимликларда CRISPR генини таҳрирлаш самарадорлигини ўрганиш” ҳисобланади. Лойиҳанинг мақсади коинотда генларни ўтказиш ва генетик манипуляциялар имкониятларини ўрганишдан иборат.
Лойиҳанинг лаборатория тадқиқотлари 2023 йилнинг март ойида бошланган. Кейинги босқичда биринчи турк космонавти иштирокида тажрибалар ўтказиш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида аллақачон ўсимликлар устида тажрибалар амалга оширилган.
Коинотда етиштириш учун намунали организм сифатида униб чиқиш вақти қисқа бўлган “Арабидопсис тҳалиана” (Резуховидка) ўсимлиги танланган. Турк олимларининг тегишли тадқиқоти ўз соҳасида инновацион бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)