Ўзбекистон фуқаролари Россиядаги қурилиш компаниясига ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, фуқаролар Россиянинг “Строй тех 2020” қурилиш компаниясига 6 та иш тури бўйича ишга таклиф этилмоқда:
- арматурачи;
- бетончи;
- қолипчи;
- махсус техника ҳайдовчиси;
- кран ҳайдовчиси.
Номзодлар учун талаблар:
- 18-55 ёшгача;
- Россияга киришга тақиқи бўлмаган;
- судланмаганлик;
- жисмонан соғлом.
Иш берувчи ҳисобидан:
- авиачипта;
- патент харажатлари;
- озиқ-овқат;
- ётоқхона;
- махсус ишчи кийим.
Фуқаролар 16 август куни Фарғона шаҳри Б.Марғиноний кўчасидаги вилоят бандлик бош бошқармаси биносига биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан келиши сўралган.
Изоҳ (0)