Неймар “Ал-Ҳилол”даги 2 йиллик фаолиятидан сўнг “Барселона”га қайтмоқчи.
31 ёшли футболчи саудияликлар таклиф қилган шартномани узайтириш ҳуқуқидан фойдаланмайди, дея хабар бермоқда L’Epuipe.
Бразилиялик ҳужумчи ЖЧ—2026 дан аввал “Барселона”га қайтмоқчи.
Неймар Саудия Арабистонидаги 2 йили мобайнида 320 миллион евро ишлаб топади.
Каталонияликлар футболчини ижарага олмайди. Неймарнинг ўзи мавсумлар оралиғида Испанияга қайтишга ва маоши пасайишига рози бўлганди. Бироқ, “кўк-анорранглилар”даги молиявий чекловлар бунга йўл қўймади.
Изоҳ (0)