“Челси” дарвозабони Кепа Аррисабалага фаолиятини “Реал”да давом эттиради. Бу ҳақида Мадрид клуби расмий сайти маълум қилди.
Голкипер мадридликлар сафида ижара асосида ҳаракат қилади. Футболчини сотиб олиш варианти кўриб чиқилмайди. Кепа 2024 йил июнь ойида “Челси”га қайтади.
Эслатиб ўтамиз, “Реал”нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа жиддий жароҳат олгач, “қаймоқранглилар” унинг ўрнини тўлдирувчи дарвозабон излаган эди.
Transfermarkt Аррисабалаганинг трансфер нархини 18 миллион еврога баҳолаган. 28 ёшли посбоннинг “Челси” билан шартномаси 2025 йил июнь ойида ўз ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)