• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Газимиз ҳали кўп”. Ўзбекистон газ захиралари неча йилга етади?

    Ўзбекистонда мавжуд газ конларида жами 1,8 триллион куб метр газ захиралари бор. Бу ҳақда “Ўзлитинефтгаз” АЖ раиси Улуғбек Назаров “Дарё” мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

    Фото: “Ўзбекнефтгаз”

    “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар жамият тасарруфидаги Моделлаштириш маркази ва Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати, “Ўзлитинефтгаз” АЖ фаолияти билан таништирилди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

    “Газимиз ҳали кўп”

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Усмоновнинг айтишича, республикада газ қазиб олиш камайгани йўқ.

    Ўзбекистонда 287 та газ конлари бўлиб, шундан 123 таси бизнинг жамият тасарруфида. Компаниямизда 37 минг нафар ходим ишлайди. “Ўзбекнефтгаз” монопол эмас. “Лукойл”, Epsilon каби компаниялар ҳам газ ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, “Саноат энергетика гуруҳи” ҳам газ билан шуғулланяпти. Ўзбекистонда ҳали кўп газ бор.

    Ҳозир ишлаб чиқарилган газ етишмаслиги халқимизнинг сони ошаётгани билан боғлиқ. Одамлар ҳам кўпаймоқда, ишлаб чиқариш қувватлари ҳам ошмоқда. Яъни энергетикага талаб жуда юқори. Газ қазиб олиш ҳажми камайгани йўқ. Тўғри, асосий ва энг йирик конларимизда ишлаб чиқариш пасаймоқда. Буни олдини олиш учун қўшимча чора-тадбирлар кўриляпти. Хусусан, янги конлар, қудуқларни бурғилаш ишлари олиб бориляпти. Бу йил ҳам бир нечта янги конлар очилиши режалаштирилган, — деди раис ўринбосари.

    Моделлаштириш маркази

    Пресс-турда журналистлар дастлаб Моделлаштириш маркази фаолияти билан таништирилди. Марказ бўлим бошлиғи Анвар Муродов лойиҳа қиймати 6,5 миллион долларга баҳоланганини таъкидлади.

    Анвар Муродов
    Фото: “Дарё”
    Марказ маълумотларни рақамлаштириш ва компаниямиз таркибидаги конларни геологик, гидрономик, интеграл, тармоқ моделларини тузиш билан шуғулланади. Бу ердан туриб конларнинг 2,5­­–3 минг метр чуқурликдаги тузилишини рақамли шаклда кўриш, уларда қанча газ захиралари борлиги, ҳозиргача қанча ҳажмда газ қазиб олингани ҳақидаги маълумотларни кузатиш мумкин. Бу конлар устида ишлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни олишни жуда осонлаштиради, — деди мутахассис.
    Фото: “Ўзбекнефтгаз”

    Энг кўп газ қазилаётган ҳудудлар

    Анвар Муродов берган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда асосий нефть-газ конлари 5 та ҳудудда жойлашган.

    “Биринчиси, Фарғона вилоятида. Кейингилари Сурхондарё, Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистонда. Ҳозирда энг ёш ва истиқболли конлар Устюртда”, — деди у.

    Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаменти бошлиғи Жамшидбек Абдуқаюмовнинг қўшимча қилишича, ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқаришнинг асосий ҳажми Қашқадарё вилоятидаги “Шўртан” ва “Муборак” конларидан олинади.

    Жамшидбек Абдуқаюмов
    Фото: “Дарё”
    Бундан ташқари, Бухорода “Газли”, Қорақалпоғистонда “Устюрт” конларидан ҳам катта миқдорда газ қазиб олинади. Фарғонада эса энг кам газ қазилади. Жорий йил учун “Ўзбекнефтгаз”га 32,2 миллиард куб метр газ қазиб олиш вазифаси юклатилган, — деди у.

    Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати

    Пресс-тур давомида Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаменти фаолияти ҳақида ҳам суҳбатлашилди. Жамшидбек Абдуқаюмовнинг айтишича, департаментнинг вазифалари моделлаштириш марказидан анча фарқли.

    Фото: “Ўзбекнефтгаз”
    Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати ернинг устки қисмида жиҳозларни конлардан қазиб чиқарилаётган газ, уни қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиш жараёнларини бошқаради. Биз шу ердан туриб конларнинг қаерини бурғилаш, қайси қисмидан газ қазилишини назорат қиламиз. Моделлаштириш марказида эса асосан ернинг таги, геологик қисми ўрганилади, — деди мутахассис.

    Ўзбекистон газ захиралари неча йилга етади?

    Пресс-тур иштирокчиларининг кейинги манзили “Ўзлитинефтгаз” акциядорлик жамияти бўлди. Жамият раиси Улуғбек Назаров журналистларни қизиқтирган қатор саволларга жавоб берди.

    Фото: “Ўзбекнефтгаз”

    Хусусан, “Дарё” мухбирининг мамлакат газ захиралари қанчалиги ҳақидаги саволига жавобан, “барча конлардаги газ захираларининг умумий ҳажми 1,8 триллион куб метр”, деди Улуғбек Назаров.

    Унинг қўшимча қилишича, жами захираларнинг 50 фоизи — 900 миллиард куб метри “Ўзбекнефтгаз” конларидаги газ захиралари ҳисобланади.

    Улуғбек Назаров
    Фото: “Дарё”
    “Бизда янги, 50 фоизгача ва 50 фоиздан кўп захиралари олинган конлар мавжуд. Асосий захиралар 50 фоиздан кўп газ қазиб олинган конларда ётипди. Масалан, “Лукойл” конларидаги захираларнинг 30 фоизи олинган. Шунинг учун уларда маҳсулдорлик барқарор. Бизларнинг асосий конларимизда эса 50–70 фоиздан кўп захиралар олинган. Шунинг учун маҳсулдорликка қараб туришимиз керак. Ерни тагида нима бўлаётганини жуда чуқур ўрганиш лозим. Конларимизда жуда ҳам мураккаб ишларни олиб боришимиз зарур. Ҳозирда очилаётган янги конларнинг захиралари кичик”, —деди “Ўзлитинефтгаз” АЖ раҳбари.

    Улуғбек Назаровнинг таъкидлашича, ҳозирда конларда 3-4 минг метр, ҳатто Устюртдаги конда газ қазиб олиш учун 6 километргача қудуқ қазилмоқда.

    Фото: “Ўзбекнефтгаз”
    “Бу биринчи марта бўлмоқда. Бухоро ва Қашқадарёда 80 фоиз конлар топилган. У ерларда газ конларининг 20 фоизи қолган ва улар кичик-кичик конлар”, — деди у.

    “Дарё” мухбирининг “Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакатда 53,8 миллиард куб метр, 2022 йилда  51,6 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинган, агар йилига 50 миллиард куб метрдан кўп газ қазилса, 35–40 йилда газ захиралари тугаб қолиши мумкинми?” деган саволига, “бундай дейиш нотўғри бўлади, чунки янги конлар очиляпти, уларда ҳам янги захиралар пайдо бўлмоқда”, дея жавоб қайтарди Улуғбек Назаров.

    Унинг айтишича, барча давлатлар ҳам нефть ва газ захираларининг ҳисобини юритади. Хусусан, Россиянинг газ захиралари Ўзбекистонникидан анча кўп.

    Масалан, Россия ҳам нефти 30 йилга, газ захиралари 50 йилга етишини ҳисоблаган. Газ захираси бизникидан 10 баравар кўп, яъни 18 триллион куб метр. Йиллик қазиб олиши ҳам 10 баравар юқори —560 миллиард куб метр, —  деди корхона раҳбари.
    Фото: “Ўзбекнефтгаз”

    “Э­­-кон” лойиҳаси

    Ўзбекистонда 50-80 йилларда очилган конлар захираси камаймоқда. Олдинда уларнинг маҳсулдорлигини ошириш масаласи турибди. Мутахассислар бунда рақамлаштириш катта ёрдам беришини айтяпти. Улуғбек Назаровнинг таъкидлашича, ҳозирда газ қазиб олишда самарадорликни ошириш учун “Э­­-кон” лойиҳаси ишлаб чиқилган.

    Фото: “Дарё”

    “Бизнинг ташкилот энергетикани илмий текшириш ва лойиҳалаштириш институти ҳисобланади. Нефть ва газ салоҳиятини ошириш стратегиясини биз чиқарамиз. Ўша стратегияларни амалга ошириш учун илмий тадқиқот ишларини олиб борамиз. “Э­-кон” бу, конларни рақамлаштириш дегани. Бу орқали биз уларни оптимал ишлатиш вазифаларини бажарамиз. “Э-кон” ҳамма конларни битта тизимда кўрсатадиган механизм бўлади. Бу тизим бутун Ўзбекистонга жалб қилинса, газ ишлаб чиқариш жараёнини техник тартибга солиш мумкин. Олдин конларни кўриб қанча маҳсулдорлиги борлигини билардик. Аммо қудуқнинг ўзини кўра билмасдик. Бу дастур орқали қудуқларда ҳар 5 дақиқада нима бўлаётганини онлайн равишда кўриб турибмиз. Лаборатория орқали захирада қанча нефть ва газ борлигини аниқлаймиз. Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз”га қарашли конларда 1 500 та қудуқлар мавжуд. Уларнинг барчаси моделлаштирилган”, — деди мутахассис.

    15.08.2023, 21:25   Изоҳ (2)   28927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 1504573162@telegram.org / 17.08.2023, 15:46

      Bu fikrga qoʼshilmayman chunki bu hozirgi kunda internet olamidagi saytlar yoki ilovalar youtube instagram telegram facebook tarmoqlarida keng tarqalgan muammo emas.Hozirgi kunda eng achinarli holat ayrim bloger vayner va yana shunga oʻxshash jinni ketti nomli aqli past yoshlarni qiliqlari bexayoligi va unga qonunchilikning beparvolarcha millatni tubanlikka choʻkib borishini kuzatib turish boʻlayapdi halos.Bu bemanigarchilikda yoshlar na davlat boshligʻi na qonunchilik organlarini xurmat qilishmasligi saylov jarayonlarida yaqqol koʻrindi.Buni hammamiz koʻrdik va befarqlarcha oʻtib ketdik.Prizidentni masxara qilishdi Ilmli yoshlar kerak maʼnosida aytilgan "Diplom kerak emas mutlaqo kerak emas"jumlasini hohlagancha aylantirishdi.Achinarli holat emasmi bu millatni yurt boshiga boʻlgan hurmatini eʼtiborini pasayishiga olib keladiku bu axir.Taklifim shuki internet saytlarida ijtimoiy tarmoqlarda rasm video ovozli materiallarga maʼlum bir aniq chegarani belgilashimiz kerak va undan chetga chiqqan hollarda qonun doirasida qatiy chora koʻrishimiz kerak.U material qaysi mavzuda boʻlmasin oʻz chegarasiga ega boʻlishi kerak.Koʻp xotinlik haqida fikrim shuki bunda ham qonuni ustuvor qoʻyib yashirincha nikohlarni oʻrniga qonuniy 2 nikohga yoʻl ochib berish kerak.Boshqacha boʻlishi ham mumkin emas chunki bu din ruhsat bergan masala hisoblanadi.Lekin buni suisteʼmol qiladiganlar ham yoʻq emas.Shuning uchun davlat ichki ishlarini aholi farovonligi tinchligi yoʻlida ham dunyoviy ham diniy oʻlchovlarni hisobga olgan holda normaga solib turishi kerak.Qonun ustuvor boʻlishi kerak bir soʻz bilan aytganda.

      Жавоб бериш
    2. 5037666890@telegram.org / 15.08.2023, 23:30

      35 йилга йетади биз кумир йоксак мен шахар типида яшайман газлаштирилган 2 xojalik yashagan uyni bir tomonimi sotib oldim keyin gaz uchuchik sotib oldim jontagimdan endi sharynoma yoq ekan 5 mil bersam xal bolarkan yoki xamma gaz yoqadigan shaxarda men komir yoqishim kerak mana osha 35 yilga yetadigan gaz

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида Spark ҳайдовчиси чиқинди улоқтиргани учун қарийб 1 млн сўм жаримага тортилди (видео)

    15.08.2023, 20:35

    “Корея сармояси 140 млн, Хитойники 12 млн доллар” — Ўзбекистон мактабларига халқаро инвестициялар жалб этилаётгани маълум қилинди

    15.08.2023, 19:35

    Ўзбекистонда импорт автомобилларни фақат расмий дилерлари томонидан сотилиш талаби бекор қилинди

    15.08.2023, 19:25

    Фарғонада лойиҳа қиймати 8,7 млн доллар бўлган Япон тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси қурилади

    15.08.2023, 19:20

    Қашқадарёда ўқитувчилар мактабни ремонт қилгани учун директор 33 млн сўм жаримага тортилди

    15.08.2023, 18:58

    Ўзбекистонда пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади

    15.08.2023, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.