Фарғона вилоятида лойиҳа қиймати 8,7 миллион доллар бўлган Япон тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Фарғона шаҳрида қурилаётган экошаҳар ҳудудида 1 гектар майдонда замонавий Япон тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси барпо этиш бўйича қиймати 8,72 миллион доллар бўлган лойиҳани амалга оширишга киришаётган компания раҳбари Кожи Нагаи билан мулоқотда лойиҳанинг амалий босқичлари муҳокама қилинди.
Ушбу тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси Япониянинг Micado Development компанияси томонидан экошаҳарда 3 гектар майдонда қуришга киришилаётган қиймати 15 миллион долларлик Shogun City япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуаси билан туташ. Вилоят ҳокими раислигидаги учрашувда компания раҳбари Окуда Такефуми билан “Fergana Shogun” мажмуаси қурилиши жараёнларига тайёргарлик ҳолати ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)