Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳ Черах мақбарасида содир этилган отишма Тожикистон фуқароси томонидан амалга оширилгани аниқланди. Бу ҳақда Tasnim хабар берди.
Шероз шаҳридаги теракт 13 августга ўтар кечаси содир бўлди. Икки номаълум шахс ўқотар қуроллар билан мақбарага бостириб кириб, ўткинчиларга ўқ узган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум пайтида икки киши ҳалок бўлган, саккиз киши яраланган.
Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳужумчилардан бирини отиб ўлдирган, иккинчисини эса қўлга олинган. Сўроқ пайтида ўзини Раҳматулла Норозов деб таништирган Тожикистон фуқароси бўлиб чиққан.
Эрон хавфсизлик кучлари, шунингдек, терактга алоқадорликда гумон қилинган ўн кишини қўлга олган, уларнинг барчаси хорижлик бўлиб чиққан. Бироқ уларнинг қайси давлат фуқаролари экани аниқланмаган.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.
Изоҳ (0)