Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 33,15 сўмга тушиб, 12 041,88 сўм бўлди. Евро 88,31 сўмга пастлаб, 13 219,58 сўм бўлди. Рубль 1,40 сўмга тушиб, 122,37 сўмни ташкил қилди.
Бундан бир кун аввал доллар ва евро кескин кўтарилганди: доллар 408,03 сўмга, евро 498,69 сўмга ошганди. Тижорат банкларида ҳам ушбу валюта сотув курслари кескин кўтарилганди.
Изоҳ (0)