• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Доллар курси нега кескин ошди?

    Бугун (10 август) Ўзбекистон тижорат банклари АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини кескин оширди. Банкларда долларнинг сотув курси 12 120—12 135 сўмгача, яъни бирданига 400 сўмдан юқори ўсди. 9 август куни банклардан доллар сотиб олиш курси ўртача 11 720 сўм бўлганди. Хўш, бунинг сабаблари нимада?

    Фото: “Дарё”

    Марказий банк мазкур ҳолат юзасидан ахборот бериб, сўм алмашув курси девалвациясининг сабабларини тушунтирди.

    “Асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келди. Бу, ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали мамлакатимизга валюта тушумларига ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девалвацияси суръатининг бир оз тезлашиши – фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди”, — дея маълум қилди регулятор.
    Фото: “Дарё”

    Қўшимча қилинишича, Марказий банк келгусида алмашув курсининг кескин қадрсизланишини олдини олиш бўйича етарли инструментларга эга. Зарур ҳолларда қўшимча интервенсиялар амалга ошириш орқали тебранишлар юмшатиб борилади.

    “Мазкур тўғриланиш реал самарали алмашув курснинг узоқ муддатли трендига қайтишига олиб келади ва мувозанатли курс валюта тушумларини ошириш орқали бозорда таклиф ўсишига хизмат қилади. Реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлади”, — дея қайд этган Марказий банк.

    Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, курс қадрсизланишига яна бир неча омиллар таъсир кўрсатган.

    Отабек Бакиров
    Фото: Марказий банк

    “Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сўмнинг реал самарали алмашув курси мустаҳкамланиши 8,3 фоизга, базавий давр 2019 йил сентябрига нисбатан 10,8 фоизга етганди. Июлда асосий икки савдо ҳамкорларимиз валюталари алоҳида ва корзинада қадрсизланишда давом этди ва давом этмоқда. Шу маънода, реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлиши фақат бизга боғлиқ эмас.

    Ўзи курс ўзгариши билан боғлиқ жорий тенденцияларни нафақат реал самарали алмашув курси, балки икки томонлама дефицит: ташқи савдо ва бюджет дефицити ошиб бораётганига боғлаш ва шу орқали изоҳлаш янаям тушунарлироқ ва адолатлироқ бўларди”,—деб ёзган иқтисодчи.

    Twitterъдаги MacroБС саҳифаси муаллифи ҳам девалвация тўғрисида муносабат билдирди.

    “Ички валюта бозорида сўм алмашув курси девалвацияси суръатининг бир оз тезлашиши...” — бир кунда ўтган йилги йиллик девалвация бўлаётган бўлса, бу бир оз эмас, жиддий девалвацияда энди. Марказий банк келтирган асосий сабаб реал алмашув курсининг мустаҳкамланиши. Реал алмашув курсининг мустаҳмакланиши бу оддий қилиб айтганда, ўзбек маҳсулотлари савдо ҳамкорларига нисбатан қимматлашяпти, дегани. Қанча қимматлашган? Марказий банк ярим йил якуни бўйича чиқарган ҳисоботида 10,6 фоиз ҳисоблаган. Сабаби ўтган 2 йилда сўм ўртача долларга нисбатан йилига 3,5 фоиз атрофида девалвация бўлган. Инфляция эса расмийси ҳам 2 хонадан баланд. Шукрки, доллар 10 фоизга кўтарилмади ҳам.

    Девалвация нарх-навога таъсир қилмасдан қолмайди. Марказий банк девалвацияни инфляцияга таъсирини кулгили равишда баҳолаган. Бутун дунёда бу кўрсаткич ўртача 0,3–0,4 фоиз банд бўлса, бизда сал кам 2 баравар кам экан девалвацияни инфляцияга таъсири. Агар фундаментал омил ички дисбаланс оқибати бўлса – бюджет дефицити, иқтисодиётдаги самарасизлик, экспорт билан муаммолар – унда ечим девалвация эмас, структуравий ислоҳотлар қилишни талаб қилади”, — дея ёзган MacroБС.

    Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров Twitterъдаги саҳифасида курс ошишида ўсиб бораётган давлат харажатлари ва ташқи қарз асосий омил эканига урғу берган.

    Абдулла Абдуқодиров
    Фото: “Дарё”
    “Доллар курсига қараб, янги совуқ шамолларни ҳис қилдинглар-ми? Мўжиза иқтисодиётда бўлмайди. Инфляция ва алмашув курсини баробар, стабил ушлаб бўлмайди...”, — деб ёзган мутахассис. 

    Яқинда Марказий банк раҳбарияти томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ўзбек сўми йилига 6–7 фоизга қадрсизланаётгани айтилганди. Ўшанда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов валюта қадрсизланиши ҳақидаги қарашлар нисбий эканини таъкидлаган.

    “Сўмнинг қадри нима билан ўлчанади? Буни ташқи савдо билан шуғулланаётганлар валюта курси билан, кундалик ҳаётда эса инфляция даражаси ва нарх-наво билан ўлчашади. Асосий савдо ҳамкорларимизга қарайдиган бўлсак, сўмимиз ўтган 6 ой давомида долларга нисбатан 3,2 фоизга қадрсизланди. Туркия, Россия, Хитойдаги вазиятга қарасак, ҳаммаси нисбий. Уларнинг миллий пули қадрли, бизники қадрсиз деб баҳолаш – нотўғри таққослаш бўлади”, — деган у.
    Мамаризо Нурмуродов
    Фото: “Дарё”

    Мамаризо Нурмуродов фикрини давом эттирар экан, сўм қадрининг ошиши нималарга боғлиқлигини тушунтирган.

    “Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда миллий пулнинг қадрини иқтисодиёт белгилайди. Яъни иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, уни ташқи иқтисодий фаолиятда инклюзив ривожланиши бу миллий пулнинг қадрини белгилайдиган энг асосий кўрсаткичдир. Ўзбекистонда 2017 йилдан, яъни валюта бозори эркинлаштирилганидан бери бугунги кунгача бўлган валюта курсининг ўзгаришини таҳлил қилсак, кўплаб давлатлардаги валюта қадрсизланишидан биздагиси анча паст.
    Шу нуқтаи назардан 4 йилдан ортиқ вақт давомида миллий валютамиз ўртача 6–7 фоизга қадрсизланяпти. Бу дегани инфляция 10 фоиздан юқори бўлаётган шароитда валюта қадрсизланиб кетяпти, дейишга ҳеч қандай асос йўқ. Иқтисодий ўсишлар ҳам шу курснинг меваси. Бир доллар 11 500 сўм бўлгани учун ўзбек сўми кучсиз валюта дейишга ҳеч қандай асос йўқ”, — деган Марказий банк раиси.

    Аввалроқ Forbes нашри эълон қилган мақолада 2023 йилда дунёдаги 10 та энг кучсиз валюталар қаторида ўзбек сўми ҳам борлиги кўрсатилганди.

    10.08.2023, 19:20   Изоҳ (0)   67680
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Бухорода “Сиёвуш текстиль” корхонаси фаолияти билан танишди

    10.08.2023, 19:09

    Самарқандда ноқонуний қурол сақлаб келганларнинг қуроли олиб қўйилди

    10.08.2023, 18:56

    Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифни Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади (фото)

    10.08.2023, 17:30

    Ўзбекистонда “Док-1 Макс”дан 65 нафар бола вафот этгани маълум қилинди

    10.08.2023, 17:16

    Татаристондаги ўзбекистонликлар 8 ойдан буён маош ололмаётганини айтиб, мурожаат билан чиқди

    10.08.2023, 17:10

    Қаршидаги тиббиёт техникуми ва маданият мактабида сувдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатига 116 млн сўмдан ортиқ зарар келтирилгани маълум бўлди

    10.08.2023, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.