• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Минтақамизнинг кейинги тараққиёти ҳеч шубҳасиз сув омилига боғлиқ” — Сенат раиси 

    Бугун, 4 август куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда бир қатор қонунлар ва муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, сув муаммоси кўтарилди.

    Борий Алихонов
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мажлисда сенатор Борий Алихоновнинг айтишича, Ўзбекистонда ўтган асрнинг 90 йилларидан ҳозиргача сув сарфи йилига 64 миллиард метр кубдан 51 миллиард метр кубгача камайтирилди. Олдин ҳар бир гектар суғориладиган майдонга ўртача 16 минг метр куб сув ишлатилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 10 минг метр кубгача туширилди.

    “Бироқ эришилган ижобий натижалар билан бирга соҳада ҳал қилиниши лозим бўлган қатор муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда. Жумладан, қишлоқ хўжалигида ҳар гектарга сув сарфи технологик илғор давлатларга нисбатан 2-2,5 баробар кўп. Ирригация тизимларидаги носозликлар туфайли экин майдонларига сув етказиб беришда сезиларли йўқотишлар бор. Қишлоқ хўжалигида катта миқдордаги сув филтрация, буғланиш ҳамда ортиқча сарф орқали йўқотилмоқда”, — деди сенатор.

    Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда сувдан фойдаланишнинг эскирган усул ва воситалари қўлланилмоқда. Соҳада рақамлаштириш ишлари суст амалга оширилмоқда. Ичимлик сувидан бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланиш кенг тарқалган.

    “Умуман олганда, сувдан фойдаланиш маданияти ҳам етарли даражада эмас, сувнинг беҳуда исроф бўлиши ҳолатлари кузатилмоқда. Тарғибот-ташвиқот ишлари сустлиги натижасида жон бошига сув сарфи миқдори ортиқлигича қолмоқда”, — деди у.

    Сенат раиси Танзила Норбоева Алихоновнинг фикрларига қўшимча қиларкан, минтақанинг кейинги тараққиёти сув омилига боғлиқлигини айтди.

    Танзила Норбоева

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Бизга жамият ва давлат имкониятларини тўлиқ сафарбар қиладиган, барча учун бирдек мақбул, манфаатли ва масъулиятли сув сиёсати керак. Бу борада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш – биринчи галдаги вазифа. Рақамли ва илмий жиҳатдан асосланган тежамкор технологияларни кенг жорий этмасдан туриб сув муаммосини ҳал қилиб бўлмайди. Сувни асраб-авайлаш ахлоқий тарбиямизнинг ажралмас қисмига айланиши шарт. Биринчи навбатда, инсонларимиз, айниқса ёш авлоднинг экологик маданиятини тўғри шакллантиришимиз зарур. Лекин ташаббус Сенат томонидан илгари сурилгани билан, ушбу масалада ҳукумат, вазирлик, идоралар ва илмий ҳамжамиятнинг ўзаро уйғун ҳаракати таъминланмаса кутилган натижага эришиш қийин”, — деган Сенат раиси.

    Аввалроқ “Ўзсувтаъминот” АЖ республиканинг учта вилоятида ичимлик суви нархлари икки баробарга оширилаётганини маълум қилганди. Жумладан, Қашқадарёда аҳоли учун 1 м3 ичимлик сувининг нархи амалдаги 1 000 сўмдан 2 000 сўмга, Сурхондарёда 1 150 сўмдан 2 140 сўмга, Тошкент вилоятида 950 сўмдан 1 700 сўмга қимматлашмоқда. 

    Амалдаги тарифларга кўра, энг арзон ичимлик суви Тошкент шаҳрида (1 м3 сув учун 400 сўм), энг қиммати эса Навоий вилоятида (1 м3 сув учун 3 000 сўм) эканини кўриш мумкин. Ҳозирча қолган ҳудудлардаги тарифлар ўзгаришсиз қолмоқда.

    04.08.2023, 20:12   Изоҳ (0)   7017
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ашхобод саммитида иштирок этиб, бир қатор таклифлар билдирди

    04.08.2023, 19:58

    Тошкентдаги “6-роддом”да эгизак чақалоқлар вафотининг сабаби маълум қилинди

    04.08.2023, 19:48

    Тошкентда лифтда 4 кун қамалиб вафот этган почтачи аёлга товон пули тўланадими?

    04.08.2023, 19:16

    Блогер Абдуқодир Мўминовга суд ҳукми ўқилди

    04.08.2023, 18:57

    Сурхондарёдаги боғчада қизалоқ каравотдан йиқилиб, шифохонага олиб кетилди

    04.08.2023, 18:25

    Хоразмдаги боғчада ота-оналардан сув учун пул йиғилгани айтилди

    04.08.2023, 17:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challenge 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италия мураббийлари ассоциацияси Исроил терма жамоасини мусобақалардан четлатишни талаб қилмоқда

    Дунё | 20 август, 12:48

    Pepsi Taste Challenge 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди

    Реклама | 20 август, 12:00

    Ўзбекистонда Намунали хавфсиз уйлар ташкил қилинади 

    Ўзбекистон | 20 август, 12:46

    Буюк Британияда эркак ўргимчак чақишидан вафот этди

    Дунё | 20 август, 12:36

    Украинага 10 га яқин давлат қўшин юбормоқчи — Bloomberg

    Дунё | 20 август, 12:13

    “Қойил қолмай илож йўқ”. Малика Диана папарацсилар таъқиб қилмаслиги учун қандай айёрона усул ўйлаб топган?

    Шоу-бизнес | 20 август, 11:57

    Ходимларга нисбатан ўринсиз сўзлар ишлатган “Андижон сув таъминоти” директорига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 20 август, 11:55

    Нигериядаги масжидда намоз вақти 27 киши ўлдириб кетилди

    Дунё | 20 август, 11:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.