Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Каттақўрғон туманидаги 12-умумтаълим мактаби раҳбари ўқитувчиларни таътил вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаат мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганилган.
Ўқитувчилар билан ташкил этилган суҳбат жараёнларида айрим ўқитувчилар ўз ташаббусларига кўра, мактаб таъмирида иштирок этгани, айримлари мактаб директори томонидан меҳнатга жалб этилганини баён қилган.
Ўрганишлар давомида мактабда бошқа камчиликлар ҳам аниқланган. Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Изоҳ (0)