Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг қарори билан Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев ҳамда Зангиота тумани ҳокими Абдиваҳоб Тамиқаев лавозимларидан озод қилинди.
Қарорга асосан Бекобод туман ҳокими Фурқат Худойбердиев ўз аризасига асосан 2 август кунидан бошлаб эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Зангиота тумани ҳокими Абдиваҳоб Тамиқаев ҳам аризасига биноан ишдан бўшатилди.
2 август куни вилоятда президент раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда давлат раҳбари Бекобод, Бўка, Қўшкўпир, Шаҳрихон, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой, Мирзаобод, Боғот, Улуғнор, Хўжайли, Шуманай, Мирзачўл, Дўстлик, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини лавозимидан озод этганди.
Изоҳ (0)