Владимир Путин Украинага қарши урушни узоқ вақт давом эттира олмайди, чунки у барибир “ўлади”. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Бразилиянинг GloboNews телеканалига берган интервьюсида гапирди.
Журналистнинг Украина Россия қарийб 30 йилдан бери “прокси уруши”ни олиб бораётган Суриянинг тақдирини такрорлайдими, деган саволига жавоб берар экан, Зеленский шундай деди:
“Путин бунча йил яшамайди. У Сурияда ҳозир биз билан урушаётган суръатда жанг қилмаган. У омон қолмайди, 30 йилда йўқ бўлади, ўлади — бу мутлақо тушунарли. Лекин у ҳатто, 10 йил ҳам яшамайди”.
Украина раҳбари, шунингдек, ҳозирда Украина Қуролли кучларига қарши фронтга бутун Россия армияси ташланганини, бироқ унинг таянчи аллақачон йўқ қилинганини айтди. Зеленскийнинг фикрича, энди Кремлга ресурсларни тўплаш ва “дунёнинг бирор жойидан” сиёсий ёрдам олиш учун танаффус керак. У Киев бунга имкон бермаслигини ваъда қилди.
“Украина ҳаракат қилади. Биз уларнинг уруш бошидаги каби куч тўплашига йўл қўймаймиз”, — деди Зеленский.
Илгари Зеленский Украинадаги уруш Путиннинг эҳтимолий ўлимидан кейин тугаши мумкинлигини айтганди.
Июль ойи охирида Ирландия бош вазири Лео Варадкар Путин вафот этган тақдирда, Ирландия катта эҳтимол билан Россияга ҳамдардлик билдирмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)