Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Польша, Литва ва Украина ҳарбий иттифоқини тузиш орқали Польша кейинчалик Украина ҳудудини босиб олишни режалаштирмоқда. Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Путин Польшанинг ғарбий ҳудудлари Иосиф Сталиннинг “туҳфаси” эканини таъкидлади.
“Польша етакчиларига келсак, улар ‘НАТО соябони’ остида қандайдир коалиция тузиш ва Украинадаги можарога бевосита аралашиш, кейин ўзлари учун каттароқ бўлак ъкесиб олишъ, ўзининг тарихий ҳудудлари — бугунги Ғарбий Украинани қайтариб олиш учун пайт пойламоқда. Маълумки, улар Беларусь ерларини ҳам орзу қилади”, — деди Путин.
Россия президенти Беларусга қилинган ҳар қандай таҳдидга Россия биргаликда жавоб қайтаришини таъкидлади.
“Беларусга келсак, у Иттифоқ давлат(Россия ва Беларусь иттифоқи — “Дарё” изоҳи)нинг бир қисмидир, Беларусга қарши тажовуз Россия Федерациясига тажовузни англатади. Биз бунга қўлимиздаги барча воситалар билан жавоб берамиз. Бир гапни айтай — бу жуда хавфли ўйин ва бундай режа муаллифлари унинг оқибатлари ҳақида ўйлаши керак”, — деб қўшимча қилди Россия раҳбари.
Литва—Польша—Украина ҳарбий иттифоқи тузиляптими?
Апрель ойида НАТО таркибида Литва—Польша—Украина корпусини шакллантириш режалари ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу ҳақда, хусусан, Дзиэнник политйcзнй портали журналисти Якуб Мозняк ёзган. Унга кўра, корпус 20-25 минг кишидан иборат бўлади. Польша ва Литва бригадалари Люблинда, украиналиклар эса Украинанинг ғарбий қисмида жойлашади. Мақолага корпусни шакллантириш режалари экани айтилган ноаниқ фотосуратлар бириктирилган.
Тасвирларда эҳтимолий ЛИTПОЛУKRКОРПС корпуси шаклланишининг эмблемаси кўрсатилган. Бироқ бу эмблема 2016 йилда яратилган Константин Острожский номидаги (ЛИТПОЛУКРБРИГ) Литва—Польша—Украина бригадасига тегишли. Бригада 2009 йилги уч томонлама келишувга мувофиқ тузилган ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши мандати остидаги халқаро операцияларда иштирок этиш учун мўлжалланган.
Апрель ойида бригада ҳам ўз веб-сайтига хабар жойлаштирди: “Литва—Польша—Украина бригадаси ҳеч кимни ишга қабул қилмаяпти. Биз сизни тасдиқланган ва ишончли манбалардан фойдаланишга чақирамиз”.
Польша “Вагнер” бўлинмаларининг Беларусга жойлаштирилиши муносабати билан июль ойи бошида ўзининг шарқий чегараларини мустаҳкамлашни бошлади. Польша армияси бош қўмондонлиги маълум қилишича, Беларусь билан чегарага яқин Подласе вилоятига 1 минг аскар ва 200 га яқин техника юборилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)