Греция Миллий мудофаа вазирлиги янглишиб, махфий ҳарбий хариталар суратларини намойиш этди, деб хабар берди Антитҳето ахборот портали.
Неа Анхиалосдаги 111-сонли ўқ-дори омборларида содир бўлган ёнғинлардан сўнг, мудофаа вазири ўринбосари Никос Хардалиас ҳарбий объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини навбатдан ташқари текширишни бошлади.
“Миллий мудофаа вазирлиги вазир ўринбосари объектлардан бирини текшириш вақтида кўриб чиқаётган махфий ҳарбий хариталар суратларини тасодифан эълон қилиб юборди”, — дейилади хабарда.
“Ушбу воқеадан сўнг Миллий Мудофаа вазирлиги бўлинмаларда ёнғин хавфсизлиги текширувлари тўхтатилганини эълон қилди. Миллий мудофаа вазири ўринбосари Хардалиаснинг Пэтсали, Араксос ва Андравидадаги аэродромларига режалаштирилган ташрифлари кейинга қолдирилди”, — деб ёзади портал.
Суратлар Мудофаа вазирлигининг пресс-релизи билан бирга юборилган. Қўпол хатога йўл қўйилгани маълум бўлгач, кўп ўтмай, хиралаштирилган хариталар сурати билан янги пресс-релиз юборилди.
Портал буни ўқ-дорилар омборидаги ёнғиндан кейин ҳарбий бўлимнинг “янги фиаскоси” деб атамоқда.
Изоҳ (0)