Грециянинг Катимерини газетаси хабарига кўра, 25 июль сешанба куни бортида икки учувчи бўлган Canadair самолёти Грециянинг Эвбея ороли жанубидаги Платанитос қишлоғи яқинида ўрмон ёнғинларини ўчириш вақтида ҳалокатга учраган.
Греция расмийлари қидирув-қутқарув операцияси бошланганини эълон қилди. Қидирув ҳудудига учта вертолёт жўнатилди.
Грециянинг ERТ телерадиокомпанияси ёнғинга учраган самолётнинг қулаши тасвирини эълон қилди, унда у қандай қилиб оловга сув пуркаётгани, сўнгра дарахтга урилиб, дарага тушиб, ёниб кетгани кўрсатилган.
Сешанба куни эрталаб Европа Иттифоқи йирик миқёсдаги ўрмон ёнғинларини ўчириш учун Грецияга ўт ўчириш самолётлари, махсус техника ва қутқарувчиларни юбориши маълум бўлган эди.
Бундан ташқари, Руминия, Болгария ва Малтанинг ўт ўчириш бригадалари аллақачон Грецияда ишламоқда.
Изоҳ (0)