ИИВ ЙҲХХ Тошкент шаҳар Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, 29 июль куни соат 23:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида 28 ёшли С.С. бошқарувида бўлган Lacetti, 33 ёшли Н.Ш. бошқарувида бўлган Lacetti ҳамда 23 ёшли B.Н. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатда Lacetti лардан бирининг ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчилари турли даражадаги тан жароҳат билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Тошкентнинг Учтепа туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, Самарқандда йигит тоғасининг машинасини олиб қочиб, 4 та автомобиль билан тўқнашгани, Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси ёнидаги пиёдалар ўтиш жойида Damas аёлни уриб юборгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)