“Жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, ўзини мустақил блогер деб таништирган фуқаро Олимжон Ҳайдаров товламачилик устида қўлга олинди”, — деб хабар бермоқда Фарғона ИИБ Telegram канали.
У жорий йилнинг 12 июнь куни “Қўқон Истиқлол” савдо комплексида норасмий савдо фаолияти билан шуғулланган тадбиркорларнинг ишончига кирган. Фуқаро уларда норозилик кайфиятини уйғотиш орқали савдо комплексларидаги реконструкция ишлари бўйича салбий мазмундаги мақолаларни ўзига тегишли ижтимоий тармоқ каналларига жойлаштирган.
Қўшимча равишда, блогер “Қўқон Истиқлол” савдо комплекси МЧЖ расмийларидан товламачилик йўли билан моддий маблағ ундиришга уринган. Ўзи томонидан тайёрланган “Қўқонда ҳуқуқий демократик бошқарувми ёки шаръий бошқарувми?” номли салбий мазмундаги мақолани интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига 10 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилган. Блогер умумий қийматда 7,5 минг АҚШ долларни қўлга киритиб, қўшимча 2.500 АҚШ долларини олаётган вақтида тезкор тадбир вакиллари томонидан қўлга олинган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)