• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иш ҳақлари ошган, аҳолига кўп кредит берилган, хориждан тушумлар кам — Марказий банк раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

    Бугун, 27 июль куни Марказий банк раҳбарияти асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш якунларига оид матбуот анжумани ўтказди, дея хабар бермоқда “Дарё” мухбири.

    Мулоқотда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов жорий ва кутилаётган макроиқтисодий шароитлар, пул-кредит соҳасидаги вазият тўғрисида батафсил ахборот берди.

    Асосий ставка ўзгармади

    “Муҳокамалардан келиб чиқиб, асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш мақсадга мувофиқ деб топилди”, — деди Мамаризо Нурмуродов.

    Мамаризо Нурмуродов
    Фото: “Дарё”

    Маълум қилинишича, ушбу қарорга келишга бир қатор омиллар сабаб бўлган.

    Инфляция даражаси пасаётган бўлса-да, фундаментал талаб омилларининг босимлари сақланиб қолмоқда. Жорий йил иккинчи чорагида умумий инфляция динамикаси секинлашишда давом этиб, июнь ойи якунида 9 фоизгача пасайди ва бу ҳолатни:

    • қишлоқ хўжалигидаги мавсумий омиллар;
    • ўтган йилги юқори база эффекти таъсирларини чиқиб кетиши;
    • импорт нархлари барқарор сақлангани;
    • йил бошидан шаклланаётган монетар шароитлар ҳамда тартибга солинадиган нархларнинг ўзгаришсиз қолгани билан изоҳлаш мумкин.
    “Айни пайтда хизматларга бўлган юқори талабнинг сақланиб қолаётгани ва ушбу соҳада нархлар мослашувининг давом этаётгани ҳисобига ўтган 6 ой давомида хизматлар инфляциясида сезиларли пасайиш кузатилмади. Базавий инфляция ҳам кутилганидан кўра секинроқ пасайиб, июнь ойида 11,3 фоизни ташкил этди. Натижада базавий инфляция ва умумий инфляция ўртасидаги тафовут сақланиб қолмоқда”, — деди ташкилот раҳбари.
    Матбуот анжуманидан лавҳа
    Фото: “Дарё”

    Яна бир муҳим кўрсаткич, ўртача йиллик инфляция ҳам жорий инфляциядан юқори даражада 11,7 фоиз доирасида шаклланган. Мазкур ҳолатлар истеъмол бозорларидаги талаб ва таклифнинг тўлиқ мувозанатлашмагани, истеъмол саватида нархлари 10 фоиздан юқори ошган товар ва хизматлар улушининг юқорилигида ҳам намоён бўлмоқда.

    Мэҳнатга ҳақ тўлаш ошди

    Мамлакатда ялпи талаб ва инфляцион кутилмаларни нархларга оширувчи таъсири сақланиб қолмоқда.

    “Иқтисодиётда меҳнат ҳақларининг реал ҳисобда кенг қамровли ўсиши кузатилди (2023 йил I ярмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 фоиз). Аҳоли даромадларининг кўпайиши уй-жой, мебел, автомобиль, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар ва хизматлар соҳасига бўлган талабни оширмоқда, — деди Мамаризо Нурмуродов.

    Аҳолининг реал даромадларининг ўсишини барча соҳаларда кузатилаётгани, бир томондан, иш ҳақи харажатлари орқали ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш таннарх харажатларини ошишига олиб келса, иккинчи томондан, истеъмол талабини рағбатлантирувчи асосий драйверлардан бўлмоқда.

    Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ҳам ҳамон инфляция даражасидан юқори шаклланмоқда ва июнь ойида 13—13,5 фоизни ташкил қилди. Аҳолининг валюта курси ўзгариши, иш ҳақи ва нафақалар ошишининг нархларга таъсирини кўчайиши борасидаги кутилмалари ортган.

    Истеъмол талабини ошишига чакана кредитларнинг сезиларли даражада ўсиш динамикаси ҳам таъсир кўрсатмоқда.

    Матбуот анжуманидан лавҳа
    Фото: “Дарё”

    Жорий йилнинг 6 ойида банклар томонидан 116 триллион сўмлик, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга кўп кредитлар ажратилган. Ушбу ўсишни асосан аҳолига ажратилаётган чакана кредитлар қўллаб-қувватламоқда. Июнь ойи якунлари бўйича аҳолига ажратилган кредитлар (46 трлн сўм) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ўсди. Бунда, аҳолининг автокредитлар, микроқарз, микрокредит ҳамда ипотека кредитларига талаби юқори бўлди.

    “Ушбу ҳолат, уй-хўжаликлари ўртасида ўтказилган сўровларда ҳам қайд этилди. Респондентларнинг аксарияти келгусида уй-жой, мебеллар, маиший техника ҳамда автомобиллар хариди учун кредитлар олишини ва харажатлари кўпайишини маълум қилган. Chakana кредитларга бўлган талабнинг ортиб боришига аҳолининг келгусидаги даромадлари ўсиши бўйича ишончларининг ошаётганлиги асосий сабаблардан бўлмоқда. Ажратилаётган кредитлар асосан, истеъмолни қўллаб-қувватловчи хусусиятга эга эканлиги келгусида талаб инфляциясининг узоқроқ муддат сақланиб қолиши бўйича сигналлар бермоқда. Ушбу сегментда “иқтисодий қизиш”ни олдини олиш учун макропруденсиал талаблар кучайтирилди ва чакана кредитларнинг йиллик ўсиш суръатлари июнь ойида ўтган ойлардаги кўрсаткичларга нисбатан бир оз секинлашди”, — деди Мамаризо Нурмуродов.

    Марказий банк раисининг айтишича, жорий йилнинг I ярмида фискал харажатларнинг кутилганидан кўпроқ бўлиши ҳам юқори талабни қўллаб-қувватловчи омиллардан бўлмоқда.

    Ўтган йиллардаги рағбатлантирувчи фискал сиёсатнинг таъсирлари давом этаётган бир шароитда жорий йилда ҳам харажатларнинг кутилганидан кўпроқ бўлиши иқтисодиётда ялпи истеъмол талабини рағбатлантирувчи асосий драйверлардан бўлиб, 2023 йил якунига қадар инфляцияни прогноз кўрсаткичларининг юқори чегараларида шаклланишига олиб келиши мумкин.

    Умуман олганда, истеъмол бозорларида таклиф омилларининг барқарорлашишига қарамасдан иқтисодиётда шаклланаётган инфляцион вазият асосан юқори талаб эвазига ҳосил бўлаётгани борасида хулоса қилиш мумкин.

    Фото: “Дарё”

    Иқтисодий ўсиш яхшиланди

    Ўзбекистонда ички ва ташқи иқтисодий шароитларлардаги ижобий тенденциялар таъсирида иқтисодий фаоллик сақланиб қолмоқда. Иқтисодий ўсиш суръатлари жорий йил биринчи ярим йиллигида 5,6 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос давридан юқори даражада шаклланди.

    “Биринчи чоракдаги айрим пасайишлардан кейин иқтисодий фаолликнинг жадаллашуви савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар (+24,4 фоизга), кўчмас мулк бозорида уй-жой олди-сотди битимлар сони (+5,3 фоизга), банклараро транзакциялар ҳажми (+38 фоизга), чакана савдо айланмаси ҳажмлари (+6,9 фоизга) ўзгаришларида ҳам ўз аксини топди”, — деди Марказий банк раҳбари.

    I ярим йилликда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,0 фоизга ошди. Бунда, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш физик ҳажмида сўнгги 5 йилликдаги энг юқори ўсиш кўрсаткичи кузатилиб, 6,4 фоизни ташкил қилди.

    Шу билан бирга, юқори инвестицион фаоллик сақланган ҳолда асосий капиталга инвестициялар 7,9 фоизга, шу жумладан, марказлашмаган инвестициялар ҳажми 8,7 фоизга кўпайди.

    Импорт динамикасида ҳам юқори ўсиш суръатлари кузатилиб (ўтган йилнинг мос дарига нисбатан 17 фоизлик ўсиш), бу бир томондан, ички иқтисодий фаолликни ошаётганлигини кўрсатса, иккинчи томондан, импорт ва инвестиция мақсадлари учун валюта маблағларига бўлган эҳтиёжни оширади.

    Трансчегаравий пул ўтказмалар ҳажми ўзининг фундаментал тренди доирасида ўсиб бормоқда. Йил бошидан 5,2 миллиард долларлик ўтказмалар келиб тушди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга кам дегани.

    Фото: “Дарё”
    “Глобал иқтисодий вазият борасида тўхталиб, жаҳонда иқтисодий фаоллик кутилганидан кўра тезроқ ошишига қарамасдан унинг келгуси ривожланиш траекторияси бўйича ноаниқликлар юқорилигича қолаётганлигини қайд этиш лозим. Аксарият давлатларда умумий ва базавий инфляция йил охиригача юқори даражаларда сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда. Айрим асосий ҳамкорларимиз бўлган давлатлар миллий валюта курсларига бўлаётган босимни сақланиб қолаётгани ҳам, ўз навбатида, миллий иқтисодиётга маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин”, — деди Мамаризо Нурмуродов.

    Ўртача кредит ставкаси 22,6 фоиз

    Июнь ойида пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 13,9 фоиз доирасида шаклланди. Реал фоиз ставкаси эса 4,3 фоиз бандни ташкил этиб, “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитлари таъминланди.

    Июнь ойида кредит ва дэпозит бозорларида ўртача фоиз ставкалар (22,6 фоиз ва 19,8 фоиз) ўтган ойлардаги кўрсаткичларга нисбатан ўзгаришларсиз шаклланди.

    Миллий валютадаги муддатли депозитлар ҳажмининг ўсиш динамикаси сақланиб, йил бошидан 1,2 баробарга ошди (7,3 трлн сўм). Ушбу тенденция депозитларнинг долларлашув даражасини пасайишига хизмат қилиб, депозитлар долларлашуви йил бошидан 5,5 фоиз бандга пасайиб, 28,7 фоизни ташкил қилди.

    Айни пайтда кредитлар бўйича долларлашув даражаси 2 фоиз бандга пасайиб, 44 фоизни ташкил қилди.

    Фото: “Дарё”

    Макроиқтисодий прогнозлар

    Янгиланган прогнозларга кўра, ташқи иқтисодий шароитларга иқтисодиётнинг мослашувини давом этаётганлиги ва айрим ноаниқликларни сақланиб қолаётганлигини сабабли 2023 йил якунлари бўйича реал ЯИМ ўсиши 5,0—6,0 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бунда аҳоли даромадлари ошиши, фискал рағбатлар, инвестиция ва хизматлар соҳасидаги фаолликнинг юқорилиги иқтисодий ўсишни асосий қўллаб-қувватловчи омиллардан бўлади.

    Жорий йил якуни бўйича инфляция даражаси макроиқтисодий ривожланишнинг базавий сценарийси доирасида шаклланиши, 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши борасидаги прогнозлар ўзгаришсиз қолдирилди. Келгуси даврларда базавий инфляция прогнози ва инфляцион кутилмаларнинг ишончли пасайиш траекториясига ўтиши, асосий ставкани пасайтириш имкониятларини кучайтиради.

    27.07.2023, 21:38   Изоҳ (0)   9054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади

    27.07.2023, 21:24

    Фарғонада қатор ҳокимлар ва бошқарма бошлиқлари лавозимидан озод қилинди

    27.07.2023, 21:19

    Фарғона саноат ҳажми бўйича республикада 12-ўринга тушиб қолгани танқид қилинди

    27.07.2023, 21:12

    Фарғонада кўрсаткичлари қониқарсиз бўлган ҳудудлар маълум қилинди

    27.07.2023, 21:05

    “Олдимизда ҳали етти йил бор, бу ишларни эртага ёки кейинги йилдан бошлаймиз, деган вазир, ҳоким ёки сектор раҳбарлари қаттиқ адашади” — президент

    27.07.2023, 20:47

    Ўтган 6 ой ичида сенаторлар 41 та қонунни муҳокама қилиб, маъқуллади — Сенат

    27.07.2023, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.