Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 6 гектарга яқин майдон ёниб кетди, деб хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ёнғин “Улуғбек” шаҳарчасида, Фанлар академияси қошидаги Ядро физикаси институтига тегишли яшил белбоғ ҳудудида содир бўлган.
Айни дамда вазирлик томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби, оқибатлари ва бошқа тафсилотлар аниқланмоқда.
Изоҳ (0)