• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликлари ундирилишига доир тавсиялар тасдиқланди

    Марказий банк бошқаруви томонидан жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликларини ундиришда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир тавсиялар тасдиқланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, ушбу тавсиялар жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликлари ундирилишига доир қуйидаги мақсадларга эришилишини таъминлаш учун ишлаб чиқилган:

    • кредит ундируви жараёнида кредит ташкилотлари томонидан қарздор-жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари бузилишини ҳамда банк сирини ташкил этувчи маълумотларни қонунчиликка зид равишда ошкор этилишининг олдини олиш;
    • муддати ўтган кредит тўловларини ундириш бўйича шартнома ва қонунчиликка зид бўлган хатти-ҳаракатлар амалга оширилишига йўл қўймаслик;
    • кредит ташкилотлари ходимлари томонидан кредит қарздорлигини ундириш жараёнида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
    • муддати ўтган кредит қарздорлиги юзага келганда қарздорга нисбатан турли инсофсиз амалиётлар (тинимсиз такрорий қўнғироқлар, қарздорликни тўламаслик оқибатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар бериш, қарздорларни бошқа шахслар олдида обрўсизлантириш ва ҳ.к.) қўлланилишининг олдини олишга эришилишини таъминлаш.

    Бунда ушбу тавсиялар фуқароларнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги юзага келганда кредит ташкилоти томонидан қарздорлар билан боғланиш усуллари, қарздорларга қўнғироқ қилиш ҳамда шахсий учрашувлар бўйича меъёрлар, қарздорларга юбориладиган хабарнома мазмунига қўйилган талаблар, шунингдек, кредит ташкилотлари ва қарздор-жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи бошқа тегишли қоидаларни ўз ичига олган.

    Хусусан, кредит ташкилотларга қарздорликни қайтариш бўйича ўзаро муносабатларга киришида қуйидагилар тақиқланади:

    • қарздорга ва учинчи шахсларга жисмоний куч ишлатиш ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилиш, жонига қасд қилиш ёки соғлиғига зарар етказиш билан таҳдид қилиш;
    • мол-мулкини йўқ қилиш ёки зарар етказишга, шу турдаги йўқ қилиш ёки зарар етказиш билан таҳдид қилиш;
    • инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавфли бўлган усулларни қўллаш;
    • қарздорга ва учинчи шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи гапларни ишлатиш ёки бошқа ҳаракатларни содир этиш орқали қарздор ёки бошқа шахсларга руҳий босим ўтказиш;
    • қарздорга ёки учинчи шахсларга исталган бошқа ноқонуний зарар етказиш ёки ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш.

    Кредит ташкилотининг ташаббусига кўра, қуйидаги ҳолларда қарздор билан бевосита ўзаро муносабатларга киришишга йўл қўйилмайди:

    • соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
    • ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
    • телефон алоқа орқали кунига бир мартадан ортиқ, ҳафтасига икки мартадан, ойига 8 мартадан ортиқ.

    Кредит ташкилоти ходими қарздор билан ҳар сафар шахсий учрашув асосида ўзаро муносабатларга киришишда қарздорга кредит ташкилотининг номи ҳамда ташкилот номидан учрашаётганлигини билдирган ҳолда ўзининг исми, фамилияси ва шарифи тўғрисида маълумот бериши лозим.

    Кредит ташкилоти томонидан қарздорга электрон алоқа тармоқлари орқали матнли, овозли ва бошқа хабарларни юборишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:

    • соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
    • кунига икки мартадан ортиқ;
    • ҳафтасига тўрт мартадан ортиқ;
    • ойига 16 мартадан ортиқ.

    Марказий банк хабарида қайд этилишича, кредит ташкилотлари томонидан мазкур тавсияларни амалиётга жорий қилиниши қарздор-жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг олди олинишига, улар билан ўзаро манфаатдорликка асосланган муносабатларни ташкил этилишига ҳамда фуқароларнинг кредит ташкилотларига нисбатан ишончи ошишига хизмат қилади.

    Тавсиялар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

    23.07.2023, 09:56   Изоҳ (0)   15265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адлия вазирлигида 34 млн, ССВда 1 млрд сўм. Ўзбекистондаги вазирликларнинг МИБдан қанча қарзи бор?

    17.07.2023, 10:00

    Жисмоний шахсларга сувдан қарздорлиги бўйича пеня ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилмоқда — “Ўзсувтаъминот”

    17.07.2023, 17:44

    Андижондаги маҳаллаларнинг бирида уй ёниб кетди

    23.07.2023, 08:53

    Жарима тўлашдаги имтиёз, уятсиз-бузуқ ҳаракатларга оғирлаштирилган жазо, тадбиркорнинг ҳимояланган пуллари — Қуйи палата томонидан кўриб чиқилган қонунлар

    23.07.2023, 00:12

    Видео: Намангандаги пиёдалар йўлакчаларида турли қиёфадаги макетлар пайдо бўлди

    22.07.2023, 23:00

    “Боғча ёпилиши мумкин” — Янгийўлда болаларни калтаклаган тарбиячи иши юзасидан қўшимча маълумот берилди

    22.07.2023, 22:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.